NO'KIS VINOZAVODI

Мамлакатимизда 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади

Тўю тантаналар ўтказиладиган манзиллар қиёфасини бир кўз олдингизга келтиринг. Ҳаммаёқ саришта, ҳаммаёқ озода, ҳаммаёқ саранжом… Бу — инсонинг тутуми. Қадимий таомил. Аслида эса буни одам боласи табиатнинг йўриғидан ўрганган бўлса ажаб эмас.
 
Мана, янгиланиш фасли келиши билан она-табиатнинг ўзи заминга сайқал беряпти. Ён-атрофни яшилликка буркамоқда, дарахтлар шохларига гулу чечаклар тақаётир. Лекин баҳор нафасига ҳамоҳанглик зарур. Табиатнинг ишига ҳам кўмак керак. “Наврўз”нинг қадимий фалсафаси — шу! Қолаверса, бу умумхалқ байрами олдидан ўтказиладиган анъанавий хайрия ҳашарларининг асл моҳиятини ҳам яққол ифода этади. 
 
Қадриятда қадримиз бўлсин, дейди ота-боболаримиз. Мана, ўша қадриятларимиз қадр топадиган дамларга саноқли кунлар қолди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Обод юрт“ умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказиладиган бўлди. 
 
Фаррух Бўтаев, ЎзА