Акционерное общество

"NO`KIS VINOZAVODI"

  • На русском
  • Uzbekcha

«NO’KIS VINOZAVODI» АKSIYADORLIK JAMIYATINING
акциядорлари Умумий йиғилиши тўғрисидаги
Н И З
О М И
(янги таҳрири)

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «NO’KIS VINOZAVODI» aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) акциядорлари Умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва Қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.
Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган Умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.
1.6. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

СКАЧАТЬ

 

«NO’KIS VINOZAVODI» АKSIYADORLIK JAMIYATINING
Кузатув кенгаши тўғрисида
Н И З О М И
(янги таҳрири)

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «NO’KIS VINOZAVODI» aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) Кузатув кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.
1.4. Жамият Кузатув кенгашиининг сон таркиби Жамият Уставида белгилаб қўйилади.

СКАЧАТЬ

 

«NO’KIS VINOZAVODI» АKSIYADORLIK JAMIYATINING
Тафтиш комиссияси тўғрисида
Н И З О М И
(янги таҳрири)

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «NO’KIS VINOZAVODI» aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) Тафтиш комиссиясининг ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият Тафтиш комиссияси ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.
1.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилиши Тафтиш комиссиясини сайлайди.

СКАЧАТЬ

 

«NO’KIS VINOZAVODI»
АKSIYADORLIK JAMIYATINING
Бошқарув тўғрисида
Н И З О М И
(янги таҳрири)

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «NO’KIS VINOZAVODI» aksiyadorlik jamiyatining (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) Бошқарувининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият Бошқаруви ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган «Бошқаруви тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.

СКАЧАТЬ

 

«NO’KIS VINOZAVODI» AJ
АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ, КУЗАТУВ КЕНГАШИ ВА БОШҚАРУВ ТЎҒРИСИДА НИЗОМЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

Т/р

Амалдаги таҳрири

Янги таҳрири

Акциядорларининг Умумий йиғилиши тўғрисида Низоми

1. 2.1. банди
Акциядорлар Умумий йиғили-шининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
Жамият Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш, Жамият Уставга Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
Жамиятни қайта ташкил этиш;
Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Жамиятнинг Устав фондини камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисидаги, Кузатув кенгаши, Бошқаруви, ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек Жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тасдиқлаш;
Жамиятнинг йиллик ҳисоботини;
Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
Жамият Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Жамиятнинг Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
Бошқарув Раисини ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Қонунда ва мазкур Уставда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
акциядорлар Умумий йиғилиши-нинг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йирик-лаштириш;
баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда Жамият аффиланган шахслари билан битимлар тузиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Акциядорлар Умумий йиғилиши-нинг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Бошқаруви ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
Акциядорлар Умумий йиғили-шининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
       2.1. банди
Акциядорлар Умумий йиғили-шининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
Жамият Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш, Жамият Уставга Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
Жамиятни қайта ташкил этиш;
Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Жамиятнинг Устав фондини камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисидаги, Кузатув кенгаши, Бошқаруви, ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек Жамият-нинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тасдиқлаш;
Жамиятнинг йиллик ҳисоботини;
Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
Жамият Бошқарув Раисини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Жамиятнинг Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
Бошқарув Раиси билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Қонунда ва мазкур Уставда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
акциядорлар Умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда Жамият аффиланган шахслари билан битимлар тузиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Бошқаруви ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
Акциядорлар Умумий йиғили-шининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

СКАЧАТЬ