NO'KIS VINOZAVODI

ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ

Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият Уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ ҳамда жамият Устави ва Ички аудит хизмати тўғрисидаги низоми асосида амалга оширади.
Ички аудит хизмати Кузатув кенгаши томонидан сайланади.
Ички аудит хизмати ваколат доираси қонунчилик ва Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомида белгиланади.

ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ АМАЛДАГИ ТАРКИБИ

Table Header Table Header
Content
Content